Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Асли ўзбекистонлик бўлган шахс Исроилдаги ракета зарбасида ҳалок бўлди

Асли ўзбекистонлик бўлган шахс Исроилдаги ракета зарбасида ҳалок бўлди

Видеодан кадр.

Исроилда келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган шахс ракета зарбаси қурбони бўлди. Бу хабарни Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси тасдиқлади

Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ҳалок бўлган 62 ёшли Рустам Ғуломов Ўзбекистонда туғилиб вояга етган. У 2017 йилда Ўзбекистон фуқаролигидан чиққан бўлиб, сўнгги 14 йил давомида Исроилда яшаб келган ва мазкур давлат фуқаролигини олган.

11 март ҳолатига кўра, Ўзбекистон фуқаролари жароҳат олгани ҳақида Элчихонага хабар келиб тушмаган.

Айни пайтда Исроил ҳудудида вазият кескинлигича сақланиб қолаётганини инобатга олган ҳолда, Элчихона ушбу мамлакатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёки доимий яшаб келаётган барча ватандошларимизни ўз ҳаёти ва соғлиғини асраш мақсадида огоҳлантириш сигналларига жиддий муносабатда бўлишга ва хавфсизлик талаб ва қоидаларига қатъий риоя қилишга яна бир бор чақириб қолади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг