Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Айрим тоифа оилаларга қуёш панелларини ўрнатиши учун 41,2 млн сўмгача субсидия берилади

Айрим тоифа оилаларга қуёш панелларини ўрнатиши учун 41,2 млн сўмгача субсидия берилади

2026 йил 1 февралдан бошлаб «Давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга қуввати 7 — 10 кВтлик қуёш панелларини ўрнатишлари учун Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасидан БҲМнинг 100 бараваригача (ҳозирги пайтда 41,2 млн сўм, -таҳр.) миқдорда субсидия ажратилади.

Шунингдек, юқоридаги муддатдан бошлаб, ушбу оилаларга Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида тижорат банклари орқали 4 йилгача муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваригача миқдорда қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилади:

  • кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади;
  • кредит бир йиллик имтиёзли давр билан «давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади;
  • кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади ва фоиз тўловлари Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тижорат банкларига қоплаб борилади.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сон фармон билан 2026 йил 1 февралдан бошлаб ягона Ижтимоий реестр юритилиши ва бунда оилалар ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, «давлат таъминотидаги оила», «камбағал оила» ва «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифаларига ажратилиши белгиланган эди.

«Давлат таъминотидаги оила» тоифасига эса оила аъзолари меҳнатга лаёқатсиз ёки меҳнат қилиш имконияти чекланган ва уларнинг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган оилалар киритилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг