Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бобомурод Абдуллаев: «Суднинг очиқ бўлишини кутмаган эдим»

Бобомурод Абдуллаев: «Суднинг очиқ бўлишини кутмаган эдим»

Хабар берганимиздек, бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида журналист Бобомурод Абдуллаев ва унинг иши доирасида судланган Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаев суд залидан озод этилди. Абдуллаевга ахлоқ тузатиш ишларига белгиланди.

Бобомурод Абдуллаев суд залидан чиққач, журналистларга қисқа интервью берди.

«Озодликка чиққанимдан хурсандман. Суд жараёни очиқ ўтишини кутмаган эдим, бундан ҳам хурсандман. Суд мажлисининг очиқ ўтказилиши, озодликка чиқишимнинг ўзи Президент Шавкат Мирзиёев бошлаган либераллаштириш сиёсатининг илк меваларидан, деб ҳисоблайман. Президентимизга раҳмат», — деди Абдуллаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг