Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир кузатилади

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир кузатилади

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун кундузи республика ҳудудининг аксарият қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, шимолий ҳудудларда айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30–35 даража бўлади.

Тошкент шаҳрида кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3–8 м/с тезликда эсади, баъзан 10–12 м/с гача кучайиши ва айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32–34 даража бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқини хавфи сақланиб қолмоқда. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20–25 даража бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг