Бугун Термизда чанг бўрони кузатилиши мумкин

Гидрометеоролог мутахассис Эркин Абдулаҳатов Туркманистон ва Ўзбекистон чўл ҳудудларида кузатилаётган вазиятдан келиб чиқиб, чанг-тўзон ҳодисаси бугун кечқурун Термизга етиб боришини мумкинлигини ёзмоқда.
«Марказида атмосфера босими 998 гПа гача пасаювчи бу сафарги циклонал жараён Туркманистон ва Ўзбекистон чўл ҳудудларида ҳавода майда РМ-2.5 ва РМ-10 чанг заррачаларини ҳаддан ташқари кўпайтирмоқда», – деб ёзади мутахассис.
У, шунингдек, Ўзгидромет маълумотларига таяниб, айни пайтда Туркманистон марказида ҳавода РМ-2.5 майда дисперс заррачалар миллий рухсат этилган стандратлардан 15 баробар, халқаро ЖССТ талабларидан эса 100 баробар кўп кузатилаётганини маълум қилди.
«Ушбу айланма циклоник жараён кечқурун Термиз томонларга ҳам чангни ҳайдайди», – дейди Э.Абдулаҳатов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter