Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун тунда Амир Темур шоҳ кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

Бугун тунда Амир Темур шоҳ кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳрида кузатиладиган ёғингарчилик оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, 6 июнь куни Амир Темур шоҳ кўчасининг «Toshkentland» боғидан Radisson меҳмонхонасигача бўлган қисмидаги дренаж қувурлари янгиланиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан йўлнинг мазкур қисми 6 июнь куни кечки соат 23:00дан 7 июнь тонгги соат 6.00 гача бўлган вақт давомида ёпилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг