Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода «муаллақ турувчи аллома» пайдо бўлди

Бухорода «муаллақ турувчи аллома» пайдо бўлди

Муаллақ турувчи аллома

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Аввалроқ Бухорода муаллақ турувчи дарвеш ҳақида хабар берилган эди. Ушбу хабар кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотган ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Бугун эса Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий сайтида Бухорода «муаллақ турувчи аллома» акс этган яна икки аттракцион пайдо бўлгани ҳақидаги хабар эълон қилинди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Қўлида китоб тутган аллома акс этган ушбу аттракционлар кўпчиликнинг диққатига сазовор бўлган.

Қайд этилишича, мазкур аттракционлар сайёҳларнинг эътиборини ўзига жалб этиш ҳамда саёҳатдан яхши таассурот қолдириш мақсадида жорий этилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг