Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода ҳавода муаллақ турувчи дарвеш пайдо бўлди

Бухорода ҳавода муаллақ турувчи дарвеш пайдо бўлди

Бундай аттракцион сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш, шаҳарга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Бухоронинг эски шаҳар қисмида ҳавода муаллақ турувчи дарвеш пайдо бўлди.

Бундай аттракцион сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш, шаҳарга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилади. Кейинчалик бундай томошалар бошқа шаҳарларда ҳам йўлга қўйилиши мўлжалланган ва улар нафақат дарвешлар, балки масхарабозлар, сорбонлар, эртаклар қаҳрамонлари, масалан Хўжа Насриддин образи бўлиши мумкин.

Бу ғоя Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Европа туристик марказларини кузатиш жараёнида туғилган бўлиб, кейинчалик бизнинг маҳаллй муҳитга мослаштирилган. 

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг