Давлат корхоналарида бошқарув ходимлари 10 фоизгача қисқартирилади
Давлат корхоналарида бошқарув аппарати оптималлаштирилиб, ортиқча лавозимлар қисқартирилади. Бу борада Президентнинг «Давлат корхоналарида таннархни камайтириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши қабул қилинди.
Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ, давлат корхоналари Президент қарор ва топшириқларидан ташқари ҳолларда ҳомийлик ёрдамларини кўрсатишни тўхтатади.
Шу билан бирга, 2026 йилда давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарда маҳсулот таннархини камайтириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш этиб белгиланди.
Давлат корхоналарида маҳсулот таннархини камайтириш ва меҳнат унумдорлигини оширишнинг қуйидаги асосий йўналишлари белгиланди, жумладан:
- харажатларни ҳар чоракда қайта таҳлил қилиш (spending review) орқали келгуси даврдаги ҳар бир йўналиш устуворлигидан келиб чиқиб, бюджетни тўлиқ «нолдан» қайта кўриб чиқиш;
- тежамкор ишлаб чиқариш ва меъёрлаш тамойилларини жорий этиш.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter