Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат қўмиталари раҳбариятида «тозалаш»лар амалга оширилди

Давлат қўмиталари раҳбариятида «тозалаш»лар амалга оширилди

Шамсиддин Алимов Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Нуритдин Муратов ва Нодир Мухитдинов Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосарлари лавозимидан;

Дилшод Холмуродов Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

Махмуджон Зиядуллаев Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан;

Олим Хакимов Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

Абдушукур Хамзаев Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – Ўрмон хўжалиги илмий изланиш институти директори лавозимидан озод этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг