Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Дўрмон ҳангомалари»: Ёзувчилар боғини стадионга айлантирган футболчилар

«Дўрмон ҳангомалари»: Ёзувчилар боғини стадионга айлантирган футболчилар

Фото:«ZedNews»

Тошкент вилоятида жойлашган ва Ёзувчилар уюшмасига қарашли Дўрмон ижод уйини Самарқанднинг «Динамо» футбол клуби футболчилари ўзлари учун машғулот майдонига айлантиришган. Бу ҳақда «ZedNews» Телеграм канали хабар бермоқда. 

Дўрмон ижод уйи азалдан тинч-осойишта, сўлим маскан бўлган. У ерда ёзувчи-шоирлар, ижод аҳли ижод билан шуғулланган ёки дам олишган.

«Дўрмонда футболчиларни биринчи марта кўришимиз. Ахир бу ер ёзувчилар боғи бўлса, не-не буюк зотлар яшаб ижод қилган бўлса. Футболчилар бақир-чақир қилиб, ҳамманинг тинчини бузиш билан бирга боғдаги чимларни ҳам тепалаб ташашмоқда. Ёзувчилар уюшмаси бундан хабардормикан? Ёки футболчилар кўпроқ ёки «ортиқчароқ» пул тўлашармикан», деб ёзган мурожаатчи.

Фото:«ZedNews»

Унинг қўшимча қилишича, боққа қарашли чўмилиш ҳавзаси (бассейн) 20-30 чоғли эркакнинг бақир-чақири билан тўлиб кетади. Айтилишича, бассейнда ижод аҳли оиласи билан чўмилишга келаркан.

Дўрмон уйи аввалдан ёзувчиларнинг илҳом маскани бўлиб келган. Бари буюк ёзувчилар шу ерда ижод қилган. Шодмон Отабекнинг «Дўрмон ҳангомалари» ҳам айнан шу боғ ҳақидадир.

Ёзувчилар уюшмасидан ушбу ҳолатга бирор изоҳ кутиб қоламиз, дейилади хабар якунида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг