Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фотогалерея. Ғалаба – Амузанг – Хушади темир йўл тармоғи очилиши

Фотогалерея. Ғалаба – Амузанг – Хушади темир йўл тармоғи очилиши

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Душанбе шаҳрида очилган Ўзбекистон саноат корхоналари миллий кўргазма-ярмаркасига ташриф буюриб, Ғалаба – Амузанг – Хушади темир йўл тармоғининг расмий очилиш маросими қатнашгани ва поезд ҳаракатини бошлаш учун рамзий тугмани босиб беришгани ҳақида хабар қилган эдик.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

Икки давлат темир йўл тармоқлари ўртасида транзит юклар ташиш, йўловчи ташиш, вагонларга техник хизмат кўрсатиш, уни таъмирлаш борасида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳозиргача Тожикистон ва Ўзбекистон темир йўл тизимини боғловчи йўл фақат Бекобод ва Қудуқли станциясилари бўйлаб амалга оширилаётган эди. Эндиликда қўшни давлат билан Амузанг станцияси орқали ҳам боғланиш имконияти яратилди.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

Эътиборли жиҳати, икки мамлакат равнақи учун хизмат қилувчи тарихий жараён махсус ташкил этилган телекўприк орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.

Амузанг станциясида ҳозирда нафақат темирйўлчилар учун, балки чегарачилар, божхоначилар учун ҳам қулайликлар яратилган. Ушбу станция юртимизни қўшни давлат билан боғловчи янги дарвоза сифатида фаолият кўрсатади ҳамда Тожикистон Республикасининг жанубий ва шарқий ҳудуларини боғлайди.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

Ушбу йўл икки давлат манфаати учун хизмат қилади. Хусусан, Тожикистон Республикаси транзит юкларини ўтказишда энг муҳим йўлак ҳисобланади. Боиси, бу ердан Туркманистон ва Афғонистон давлатларига чиқиш имконияти янада кенгаяди. Шунингдек, йўловчи ташиш борасида ҳам янги йўналишларни жорий этишда бир қатор қулайликлар яратади.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

Мазкур фойдаланишга топширилаётган линия икки давлат ўртасидаги товар айрибошлаш, экспорт-импорт хизматларини кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, энг муҳими халқларимиз ўртасидаги ўзаро қўшничилик алоқаларини мустахкамлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг