Жамоат жойларида алкогол ва тамаки маҳсулотларини истеъмолини тақиқловчи белгилар намуналари тайёрланди
ССВнинг тегишли буйруқ лойиҳаси билан жамоат жойларида алкогол ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланиш тақиқланганлиги ҳақидаги огоҳлантирувчи белгилар, шунингдек, истеъмол ва фойдаланишга рухсат этилган махсус ажратилган жойлар тўғрисида ахборот берувчи лавҳа, тиббий огоҳлантиришлар намуналарини тайёрлаш ва жойлаштириш тартибини белгиловчи Низом тасдиқланиши мумкин.
Бунда тасарруфида (мулкида, эгалигида, фойдаланишида) жамоат жойларида жойлашган ҳудудлар, бинолар (хоналар), иншоотлар ва бошқа обектлар, шунингдек жамоат транспорти бўлган жисмоний шахслар ва (ёки) корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг масъул шахслари мазкур Низомга мувофиқ:
- жамоат жойларида алкогол ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишга, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланиш тақиқланганлиги ҳақидаги огоҳлантирувчи белгиларни;
- тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланиш учун махсус ажратилган жойлар ҳақида ахборот берувчи лавҳаларни;
- тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, чилим чекиш ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланиш учун махсус ажратилган жойларга ўрнатиладиган тиббий огоҳлантиришлар намуналарини тайёрлайди ва жойлаштиради.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан чакана савдо обектлари ва умумий овқатланиш корхоналарида жойлаштириладиган:
- тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирувчи белги намунаси;
- тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланиш учун махсус ажратилган жойлар қаердалигини хабардор қилувчи лавҳа ҳамда бундай жойларда жойлаштирилган тиббий огоҳлантиришлар намуналари тасдиқланган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter