Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жазирама сабаб «Урганч» аэропорти вақтинча ёпилди

Жазирама сабаб «Урганч» аэропорти вақтинча ёпилди

Бугун, 16 июлдан бошлаб «Урганч» халқаро аэропорти техник сабаблар ва иссиқ об-ҳаво туфайли вақтинча ёпилди, деб хабар бермоқда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК матбуот хизмати.

Аэропорт фаолияти техник ишлар якунланганидан сўнг қайта тикланади. Унгача «Урганч» аэропортига амалга ошириладиган рейслар «Нукус» ва «Бухоро» аэропортига кўчирилади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» йўловчилардан келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг