Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Журналист Бобомурод Абдуллаев иши бўйича суд 5 мартда бошланади

Журналист Бобомурод Абдуллаев иши бўйича суд 5 мартда бошланади

Бобомурод Абдуллаев

Фото: «Facebook» / Bobomurod Abdulla

Журналист Бобомурод Абдуллаев ва унинг жиноий шериклари сифатида гумон қилинаётган шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши судга оширилди. Бу маълумотни Олий суд матбуот хизмати тасдиқлади.

Бизга билдиришларича, судланувчилар Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов якунланган. Мазкур жиноят иши 2018 йилнинг 5 март куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан судьяси Зафар Нурматов раислиги остида кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, гумонланувчилар Жиноят кодексининг 159-моддасида (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. Ушубу моддага мувофиқ, агар судда гумонланувчиларга қўйилган айблов ўз тасдиғини топса, энг камида ЭКИҲнинг олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Агар жиноят иши уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаган ҳолда содир этилган деб топилса,  беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолаш кўзда тутилган. Судда мазкур жиноят иши ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш деб малакаланган тақдирда ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг