Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Кўҳитанг карстлари, каньонлари ва ғорлари» номзодномаси ЮНЕСКОнинг дастлабки баҳолаш босқичидан муваффақиятли ўтди

«Кўҳитанг карстлари, каньонлари ва ғорлари» номзодномаси ЮНЕСКОнинг дастлабки баҳолаш босқичидан муваффақиятли ўтди

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан Туркманистон ва Зуков халқаро фонди мутахассислари билан ҳамкорликда тайёрланиб, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш учун тақдим этилган “Кўҳитанг карстлари, каньонлари ва ғорлари” номзоднома ҳужжати саралашдан муваффақиятли ўтди.

Мазкур ҳужжат Сурхон давлат қўриқхонаси (Ўзбекистон) ва Қўйитонтоғ қўриқхонаси (Туркманистон) ҳудудларини қамраб олувчи трансчегаравий табиий мерос объектини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш мақсадида тайёрланган.

Дастлабки баҳолаш учун бутун дунёдан жами 60 та ариза тақдим этилган бўлиб, белгиланган 35 та ариза лимити доирасида “Кўҳитанг карстлари, каньонлари ва ғорлари” номзодномаси ҳам танлаб олинди. Номзодномани саралашдан муваффақиятли ўтиши объектни халқаро миқёсда эътироф этиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

Кейинги босқичда номзодномани кўриб чиқиш жараёнида ЮНЕСКОнинг Маслаҳат органлари билан ҳамкорлик қилиш, зарур техник масалаларни мувофиқлаштириш ва тегишли маълумотларни тақдим этиш ишлари давом эттирилади.

Мазкур ташаббус Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги табиий меросни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, Кўҳитанг тоғ тизимининг ноёб табиий хусусиятлари ва биологик хилма-хиллигини халқаро миқёсда тарғиб этишга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг