Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Литвада оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари бўйича баёнот берилди

Литвада оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари бўйича баёнот берилди

Латвия ва Литвага юборилган ҳамда қийин вазиятга тушиб қолган фуқаролар бўйича вазият Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан назоратга олингани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги «AMILEE BAHORA» хусусий бандлик агентлиги орқали хорижга ишга кетган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларининг Литва пойтахти Вильнюс шаҳрида қийин аҳволда қолганликлари тўғрисида ОАВда тарқалган хабарлар бўйича баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Вильнюсдаги фуқаролар билан боғланди. Вазиятни ўрганиш юзасидан ишлар давом эттирилмоқда.

Айни пайтда Агентлик Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида захираланган маблағлар ҳисобидан жабрланганларга моддий ёрдам кўрсатиш, Литвадан қайтиш истагидаги фуқароларни Ўзбекистонга олиб келиш чораларини кўрмоқда.

Ушбу фуқароларни хорижга ишга жўнатиш мажбуриятларини тўлиқ даражада бажармаган «AMILEE BAHORA» хусусий бандлик агентлигига нисбатан белгиланган тартибда жазо чораларини кўриш, лицензияланадиган фаолият турини камчиликлар бартараф қилингунга қадар тўхтатиб туриш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Шу билан бирга, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимиздан меҳнат ҳуқуқлари бузилганда ёки оғир аҳволга тушиб қолганда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига 71 202-33-55 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари сўралади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш муаммо манзилини имкон қадар тезроқ аниқлаш ва уни ҳал қилиш юзасидан тезкор чораларни кўришга ёрдам беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг