Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий гвардияга ишга кириш учун қандай талаблар қўйилган?

Миллий гвардияга ишга кириш учун қандай талаблар қўйилган?

«Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳимояси: ислоҳотларнинг янги босқичи, янги ёндашувлар ва муаммолар таҳлили» мавзусида Халқаро пресс клуб сессиясида Миллий гвардияга ишга олиш талаблари хусусида ҳам маълумот берилди, деб хабар бермоқда «ЎзА».

Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари Хасан Ботировнинг таъкидлашича, номзоднинг бўйи 185 дан ортиқ бўлиши, билимли ва савияли бўлиши талаб этилади. Хорижий тилларни билиши ҳам инобатга олинади. Уларни ишга олишга руҳий тестлар ва жисмоний тайёргарлик синовларидан ўтади.

— Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясини ташкил этишда хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилди, — дейди у. — Бизни гвардиянинг фарқли жиҳати Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлиги, Прокуратура ва бошқа барча хавфсизликни таъминловчи ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлашидадир.

Изоҳлар 6

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг