Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наҳотки! Метрода суратга олишга рухсат берилди!(?)

Наҳотки! Метрода суратга олишга рухсат берилди!(?)

Фото: «Sputnik»

1 июндан бошлаб Тошкент метрополитенида фотосурат ва видеога туширишга расман рухсат берилди. Метрополитендан фойдаланиш қоидаларига ҳам бу ҳақдаги ўзгартиришлар киритилди-, деб ёзади «Газета.uz».

Хусусан, қоидаларнинг 4 — «Йўловчиларнинг ҳуқуқлари» бўлимига 4.2 — банд қўшилди ва унда «Фото- ва видео суратга олишга рухсат этилади» деб ёзиб қўйилган.

Хабарингиз бор, сайтимиз мазкур мавзу юзасидан туркум мақолалар эълон қилган эди. Улардан бирида метрополитенида фотосурат ва видеога туширишга рухсат этилгани ҳақида сўз борса, кейинчалик реал вазият бошқача эканлиги, ҳеч қандай рухсат берилмагани ва аввалги чекловлар ҳануз амалда эканлиги расман билдирилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг