Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўтган йили хориждан қанча ўзбекистонлик жасади олиб келингани очиқланди

Ўтган йили хориждан қанча ўзбекистонлик жасади олиб келингани очиқланди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўтган бир йиллик фаолиятига оид маълумотларни эълон қилди. 

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 8 минг 811 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 295 минг 102 нафарига маслаҳат хизматлари, 6 минг 283 нафарига ижтимоий ёрдам, 13 минг 424 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди;

- 7 минг 534 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам ажратилди.

- 358 нафар меҳнат мигранти вақтинча хостелга жойлаштирилди.

- Хорижда вафот этган 518 нафар фуқаро жасади олиб келинди.

- 321 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар қайтарилди.

- Оғир тан жароҳати олган 17 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилди.

Меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 984,1 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг