Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ЖССТ Европа минтақавий бюросининг 68-сессиясида иштирок этмоқда

Ўзбекистон ЖССТ Европа минтақавий бюросининг 68-сессиясида иштирок этмоқда

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюросининг 68-сессиясида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати «Xabar.uz»га маълум қилди. 53 та давлатни бирлаштирган ЖССТнинг Европа минтақвий бюросига Ўзбекистон ҳам аъзо ҳисобланади.

Жорий йил 17 сентябрь куни Италия пойтахти Рим шаҳрида бошланган мазкур нуфузли сессияда инсон саломатлиги билан боғлиқ қатор муҳим масалалар, жумладан, 2018 йилда Европада соғлиқни сақлаш ҳолати,  тиббиёт ва аҳоли фаровонлигини қўллаб-қувватлаш, минтақада барқарор ривожланиш учун инсон саломатлигини янада яхшилашга қаратилган кўплаб йўналишлар муҳокама этилиши кутилмоқда.

ЖССТ Европа минтақий бюросининг 68-сессияси 20 сентябрга қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг