Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЎзЛиДеП электоратини стартапчилар ва янги ижтимоий қатламлар билан кенгайтирмоқчи

ЎзЛиДеП электоратини стартапчилар ва янги ижтимоий қатламлар билан кенгайтирмоқчи

Фото: ЎзЛиДеП

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги Конгрессига тайёргарлик доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари партия кенгашларининг конференциялари бўлиб ўтди. Уларда партия электоратини кенгайтириш ва жамиятнинг янги ижтимоий қатламлари билан ҳамкорликни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Конференцияларда тадбиркорлар ва фермерлар билан бир қаторда, таълим, тиббиёт, спорт соҳалари вакиллари, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар, стартапчилар, малакали мутахассислар, ёшлар ҳамда ишбилармон хотин-қизлар билан тизимли ишлаш зарурлиги таъкидланди.

Партия бугун жамиятда янги иқтисодий ва ижтимоий қатламлар шаклланаётганини инобатга олиб, аҳолининг кенг қатламлари манфаатларини ифода этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган.

Таъкидланишича, электоратни кенгайтириш фақат партия аъзолари сонини ошириш эмас, балки жамиятнинг турли қатламлари манфаатлари ва ташаббусларини сиёсий майдонда ифода этишни ҳам англатади. Конференцияларда билдирилган таклифлар партиянинг келгуси фаолиятида ўз аксини топиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг