Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Портлашда жабрланган фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинди

Портлашда жабрланган фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинди

Фото: ФВВ

Кейинги вақтларда хорижда жабрланган Ўзбекистон фуқароларини республикамизга қайтариш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази томонидан тезкор чоралар кўрилиб, Қирғизистонлик ҳамкасблар билан жабрланганларни шифокорлар назоратида Ўзбекистонга олиб келиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Фарғона, Наманган вилоят ҳокимликлари ҳамкорлигида жабрланган фуқароларнинг шахсини аниқлаш, яқин қариндошларига хабар етказиш ишлари олиб борилиб, бугун, 22 февраль куни соат 14:00 холатига Ўзбекистон Республикасига олиб келиш чоралари кўрилди.

Ҳозирда жабрланган фуқаролар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон ва Наманган вилоят филиалларига жойлаштирилган ва улар билан зарурий тиббий муолажалар ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 20 февраль куни Жалолобод вилоятининг Қўчқор-Ота шаҳарчасидаги кафелардан бирида ишлайдиган Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси газ портлашидан жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг