Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чегара бузувчиси жиноят устида қўлга олинди

Чегара бузувчиси жиноят устида қўлга олинди

ДХХ Чегара қўшинлари ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Фарғона вилояти Риштон тумани ҳудудидан ўтувчи “ўзбек–қирғиз” давлат чегарасини қонунга хилоф равишда кесиб ўтган ҳолда қўшни давлатдан Ўзбекистон ҳудудига кириб келган Учкўприк туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган шахс қўлга олинди.

Холислар иштирокида ўтказилган текширувда ушбу шахснинг ёнидан умумий қиймати 1 миллиард 320 миллион сўмга тенг бўлган 9 542 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Маълум қилинишича, “Зардекс” дори воситаси таркибида мавжуд “Прегабалин” моддаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сонли қарорига мувофиқ кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган бўлиб, унинг эркин муомаласи чекланган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223-моддаси 1-қисми, 246-моддаси 1-қисми ва 251¹-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг