Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратурада ўзгаришлар, Мирзиёевнинг ташрифи, ҳакамни ҳақоратлаган Месси, 9 май салюти, Тошкент ҳокимининг огоҳлантируви, Собир Раҳимовнинг қайтиши ва бошқа хабарлар

Бош прокуратурада ўзгаришлар, Мирзиёевнинг ташрифи, ҳакамни ҳақоратлаган Месси, 9 май салюти, Тошкент ҳокимининг огоҳлантируви, Собир Раҳимовнинг қайтиши ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 8 май куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Тошкентни айланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев эртага, 9 май куни Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент шаҳрида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишиши ва байрам тадбирида иштирок этиши кутилмоқда.

Жамият

Янги қарор: бир нечта инспекциялар фаолияти тугатилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 7 май куни «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Бош прокуратура ҳузурида янги инспекция ташкил этилди

Марказ томонидан Инспекциянинг назорат функцияларини амалга ошириш учун кўрсатиладиган хизматлар солиқ солинадиган базага киритилмайди.

Собир Раҳимов ҳайкалининг очилиш маросимидан фоторепортаж

Бугун эса қурилиш ишлари ниҳоясига етказилган. Cобир Раҳимов ҳайкали Президент айтган эски жойига қайтарилди. Ҳайкалнинг очилиш маросимида кенг жамоатчилик, нуронийлар, ёшлар иштирок этди. Мухбиримиз Фаррух Алиев Собир Раҳимов ҳайкали очилишидан фоторепортаж тайёрлади.

Тошкент шаҳар ҳокими дарахтлар кесилишига 3 кун ичида барҳам беради

Бир неча ўн йиллик соғлом ва Тошкент шаҳри чиройига чирой бағишлаб турган дарахтларнинг аёвсиз кесиб ташланаётганига кескин барҳам бериш мақсадида масъул бошқарма ва ташкилотлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан қаттиқ огоҳлантирилади, жавобгарликкача тортиш чоралари кўрилади.

Андижон шаҳридаги кўчаларга кузатув камералари қўйилди

Тошкент шаҳрининг кўчаларида кузатув камералари ўрнатилиб, ишга туширилиши анча шов-шувларга сабаб бўлган эди. Бу ҳолат секин-аста вилоятларга ҳам ўтмоқда.

Тошкентдаги «Ezidyor» тўйхонаси бузилади

Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани ҳокими Баҳодир Ғойибназаровнинг сўзларига кўра, «Ezidiyor» тўйхонаси бузилади. Унинг атрофидаги бинолар ҳам тез орада бузилиши кутилмоқда.

«Tashkent city»га янги директор тайинланди

Эслатиб ўтамиз, илгари «Tashkent city» дирекцияси директори лавозимида ишлаб келган Ж.Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинланган эди.

Олис уруш хотиралари (видео)

Қаҳрамонимиз уруш хотираларини шунчаки сўзлаб беролмайди. Ҳар гал уруш манзараларини эслар экан, асаблари зўриқади, кўзларига ёш келади. Урушни лаънатлайди. «Урушни кўрманглар!» деб дуо қилади.

9 май куни пойтахтимиздаги Миллий боғдан байрам салюти отилади

Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлаб Мудофаа вазирлиги томонидан Ўзбекистон Миллий боғнинг «Наврўз» майдонидан 9 май куни соат 21.00да байрам салюти (фейерверки) отилади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳуқуқ

Фирибгарлик ўзи нима? Нега одамлар тез ва кўп алданади?

Шу мақсадда ўқувчиларимиз учун фирибгарлик, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш тушунчалари юридик тилда қандай маъно англатиши, уларнинг фарқлари, ушбу турдаги жиноятлар учун қандай жазолар борлиги ҳақида маълумот беришни лозим топдик.

Иқтисодиёт

Фермерларга имтиёз! Электр энергияси давлат ҳисобидан қопланади

Жорий йил 1 апрелдан бошлаб насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш учун истеъмол қиладиган электр энергияси қиймати Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Спорт

«Сен бир уюм ахлатсан» — Месси ҳакамни ҳақорат қилган

Испаниянинг «Onda Cero» радиоси Мессининг ҳакамга айтган сўзларини келтирди.

Алекс Фергюсон комадан чиқди

Фергюсон яқинларининг маълум қилишича, операция муваффақиятли ўтган. Лекин шунга қарамасдан шифокорлар бемор узоқ муддат даволаниш лозимлигини айтишган.

Технология

«Telegram»даги камчиликлар: уларнинг асосий бештаси ҳақида

Муқобил мессенжерлар етарлича, лекин улар орасида «Telegram» алоҳида ўрин тутади. Шунга қарамай, унинг ҳам ўзига яраша камчиликлари бор.

Навбатдаги «iPhone»да учталик камера бўлади

«Apple» компанияси ўзининг камида битта «iPhone» моделини учталик камера билан чиқариши кутилмоқда.

Дунё

Баварияда поездлар тўқнашиб кетди

Полиция маълумотларига кўра электричка Аусбургдан чиққан Айнах шаҳрига яқинлашаётганда юк поездига урилиб кетган.

Хитой ва Шимолий Корея раҳбарлари учрашди

Хитой раиси Си Цзинпин ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Хитой шимоли-шарқидаги Далян вилоятининг порт шаҳрида музокаралар ўтказди.

Россияда бош вазир тайинланди

7 май куни Россия президенти лавозимига киришган Владимир Путин бош вазир лавозимига Медведев номзодини илгари сурганди.

Тавсия қиламиз

Ургутнинг «Ипак йўли» (видео)

Энди бозори «Жаҳон бозори» бўлгач, бу бозорга саккиз вилоятнинг одамини олиб келадиган йўл ҳам «Ипак йўли» бўлади-да. Бу «Ипак йўли» ипакдек майин, силлиқ, равон бўлса керак дейсиз-да?

Сунъий равишда фарзанд кўришга ислом динида муносабат қандай?

Ушбу давлат олимларининг айтишича, бу амалиёт болаларнинг ирсий касалликлар билан туғилишининг олдини олиш учун қилинар экан. Яқинда ОАВ Мексика ва Украинада ҳам бу борада тажрибалар ўтказилаётганини маълум қилди. Шу ҳолатга шариатимиз нуқтаи назаридан изоҳ берсангиз.

Суднинг хатосига ким айбдор: жамиятми, тизимми, судьянинг ожизлигими?..

Жиноят иши бўйича суд психология-психиатрия экспертизаси тайинланган бўлиб, Тошкент шаҳар руҳий касалликлар шифохонасининг 2014 йил 4 февралдаги 57-сонли хулосасида Норбоева Муборакнинг жиноятни «физиологик аффект», яъни кучли руҳий ҳаяжон таъсири остида содир этгани қайд қилинган.

Рейганнинг мухлиси

Дарвоқе, Американинг 40-президенти коллежни битиргач, биринчи иш жойи радиостанция бўлган. У ерда Рейган, диққат қилинг, спорт шарҳловчиси бўлиб ишлаган ва ўша даврларни ҳаётининг энг бахтли онлари сифатида эслаган.

Мен журналистман – мени мукофотланг!

Бу йилнинг энг шов-шувли мавзуларидан бири, шубҳасиз, каттақўрғонлик ўқитувчи Диана Еникееванинг ўлими ҳодисаси бўлди. Бу воқеани ёритиб, жамоатчилик ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган, охир-оқибат давлат раҳбари томонидан ижтимоий соҳа ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб қилиниши қатъий тақиқланишида асосий рол ўйнаган журналист «Олтин қалам»да эслаб ҳам ўтилмади.

СССР урушда ленд-лиз туфайли ғалаба қозонганми?

1941 йил 28 октябр куни АҚШ президент Франклин Рузвелт ленд-лиз тўғрисидаги қонунни Совет иттифоқига нисбатан ҳам татбиқ қилиш ҳақида директива чиқарди.

Журналист суриштируви. Қаршида китоб дўкони можароси

Бибиой Бобомуродова буни фақат савдоси юришиб, даромади кўпайиши илинжида қилаётгани йўқ. Шунақа нияти бўлганда эди, аллақачон китоб савдосидан воз кечиб, бир неча баравар кўп фойда келтирадиган тижоратга ўтган бўларди. Ёки тадбиркорликни буткул йиғиштириб қўйиб, аксарият тенгдошлари сингари кексалик гаштини суриб юраверарди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг