Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Telegram»даги камчиликлар: уларнинг асосий бештаси ҳақида

«Telegram»даги камчиликлар: уларнинг асосий бештаси ҳақида

Фото: «Telegramzy»

Муқобил мессенжерлар етарлича, лекин улар орасида «Telegram» алоҳида ўрин тутади. Шунга қарамай, унинг ҳам ўзига яраша камчиликлари бор. «Терабайт» нашри «Telegram»нинг рақобатчилардан ортда қолаётган жиҳатларини санади.

Фойдаланувчилар базаси оз

Сўнгги икки йилда «Telegram» жадал оммавийлашиб бормоқда. «ВКонтакте» яратувчиларининг ушбу лойиҳаси ҳақида асосан технологиялар дунёсида юз бераётган янгиликларни кузатиб бораётган ва ушбу сервиснинг ютуқларидан фаол фойдаланаётган илғор «юзерлар» билишади. Қолган аксарият фойдаланувчилар эса телеграм-каналлари ҳақида ёки эшитгани йўқ (дунё бўйлаб), ёки қариндошлари ва яқинлари ортидан кўпроқ «Skype», «Viber» ва «WhatsApp» каби янада омалашган мессенжерлардан фойдаланишади. Рўйхати ярим бўш бўлган алоқа билан «Telegram»да ўтириш – уларга ёқимли эмас.

Аудио ва видеоконференция йўқ

Павел Дуров лойиҳасининг устун томонлари ҳам етарли. Лекин «Telegram» гуруҳли аудио ёки видеоконференция хизматини кўрсата олмайди. Бу йўналишда ҳамон «Skype» пешқадамлик қилмоқда. «Microsoft»нинг айнан ушбу маҳсулотига корпоратив муҳитда эҳтиёж сезилади.  «Google»нинг «Facebook Messenger» ва «Hangouts»и ҳам шундай форматда мулоқот қилиш имконини беради. Бундан ташқари, ҳатто «WhatsApp»да ҳам тез кунларда шундай хизматлар пайдо бўлади.

Видеоалоқа йўлга қўйилмаган

«Telegram»да гуруҳли қўнғироқларнинг йўқлиги унинг оддий фойдаланувчилари орасида оммалашмаганига сабаб бўляпти, десак муболаға бўлмайди. Албатта, сиз қисқа ролик ёзишингиз мумкин, лекин тармоқнинг бошқа рақобатчилари, жумладан «Skype», «WhatsApp», «Viber» ва «Google Duo»да ҳам видео орқали бемалол мулоқот қилиш имкони бор. Бу узоқдаги яқинларингиз билан алоқани ушлаб туришда жуда зарур бўлган коммуникация усули ҳисобланади. Аммо, «телеграм»да бу нима учундир йўқ.

Ишлаш жараёнини ташкиллаштирадиган ускуна йўқ

Кўплаб компаниялар, айниқса, унчалик катта бўлмаганлари корхоналар учун «Telegram» – жуда қулай ишлаш ускунасидир. Кроссплатформали хизмат ахборотларни тез ва қулай алмашиш имконини беради. Маълумотлар жўнатиш, бошқа канал янгиликларини улашиш  ва яна бошқа кўп имкониятлари бор. Лекин Дуров кашфиётининг муносиб муқобили ҳам бор: масалан, «Slack» мессенжери. Ушбу бизнес-илова корпоратив фойдаланувчиларга мўлжалланган ва нафақат видеоқўнғироғи билан мақтаниши мумкин, балки қарийб юзлаб чет хизматлар билан интеграциялаша олади, булар қаторига «Dropbox», «Google Диск», «GitHub», «Google» ҳужжатларини, «Twitter»ни мисол қилиб келтириш мумкин. «Slack» имкониятлар жуда фойдали – бир вақтнинг ўзида хамма хабарлар бўйича икки томони ҳам очиқ қидирув.

Юқори ҳимоя – фақат яширин чатларда

«Telegram» алоқанинг ҳимояланган васитаси ҳисобланади. Уни ишлаб чиқарувчилар ҳар доим ҳамма нарсанинг бошида хусусийлик турибди, деб таъкидлайдилар.

Кодлаш ҳақиқатан ҳам ёмон ишлаб чиқилмаган. Айниқса, яширин чатларда. Бироқ, бундан-да яширинроқ мессенжерлар ҳам бор. Буга мисол сифатида «Signal Messenger»ни келтириш мумкин, унинг хавфсизлигига Эдвард Снауденнинг ўзи ҳам қойил қолган. Бу мулоқотнинг жуда оддий ва маҳаллий воситасидир: матнни, овозни, суратни, видео ва файлларни  жўнатишингиз мумкин. Уни ишлаб чиқарувчилар ишонч билан айтадиларки – ҳеч ким, хусусан уларнинг ўзлари учун ҳам шахсий маълумотларга кириши имконсиз. Аммо Павел Дуровнинг таъкидлашича, «Signal»дан Америка ҳукумати кузатув олиб бориш учун фойдаланилар эмиш. Бу қанчалик асосли — бир нарса дейиш қийин.

Хуллас, «Telegram» аналоглари нафақат мавжуд, балки баъзи жиҳатларда ундан устунлик ҳам қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг