Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қибрайдаги «дарахткесарлар иши»ни ИИБ ўрганади – Экобошқарма

Қибрайдаги «дарахткесарлар иши»ни ИИБ ўрганади – Экобошқарма

Бир муддат олдин Тошкент вилояти Қибрай туманида туман ҳокимлиги бошчилигида «ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун» дарахтлар кесилгани ҳақида хабар эълон қилинган эди. 

Тошкент вилояти Экобошқармаси «Xabar.uz»га ҳолат жойига чиқиб ўрганилгани ва «номаълум кишилар жами 10 туп дарахтни кесгани аниқлангани»ни билдирди.

«Бу билан «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддаси талабларини бузганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ҳукуматнинг 2022 йил 22 августдаги 464-сонли қарорига асосан, ўсимлик дунёсига 39 млн 758 минг сўм миқдорида зарар етказилгани ҳисоб-китоб қилинди», – дейилади вилоят Экобошқармаси муносабатида.

Шунингдек, дарахтларни кесган номаълум фуқароларни шахсига ойдинлик киритиш мақсадида Қибрай тумани Ички Ишлар бўлимига хат билан мурожаат қилингани айтилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг