Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қишлоқ хўжалигида тадбиркорлар учун қўйилган яна бир тақиқ олиб ташланди

Қишлоқ хўжалигида тадбиркорлар учун қўйилган яна бир тақиқ олиб ташланди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 29 май куни «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, 2020 йил 1 январга қадар ўтказилган эксперимент натижалари бўйича машина-трактор паркларини бошқаришни ташкил этишнинг энг самарали шаклини қўллаш бўйича асосланган таклиф киритилади.

2020 йилга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини шакллантиришда ҳосилдорлиги паст ерларга хизмат кўрсатувчи «Ўзагросервис» АЖ машина-трактор парклари учун қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олишга субсидиялар ажратади.

2018 йил 1 июлдан якка тартибдаги тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси эксперимент ўтказишда қонунчиликка риоя этилиши ҳамда давлат органлари мансабдор шахсларининг машина-трактор парклари, фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний фаолиятига аралашишларига йўл қўйилмаслиги устидан қатъий назорат ўрнатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг