Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қизим равон юролмайди... Ўғлимнинг оёқлари ясси... (видео)

  • Икки ёшли қизимнинг оёқлари ясси, юрганда равон юролмайди. Махсус оёқ кийим олиб бердик, массаж қилдираяпмиз, лекин фойдаси бўлмаяпти маслаҳат беринг...
  • Жияним юра бошлаганда оёғини нотўғри босаётганини пайқаб қолдик. Врач туғруқ вақтида сон суяги жойидан силжиган деди. Бунинг қандай давоси бор?..
  • Қизим 4 ёшда. Оёғи «Х»симон. Буни тўғирласа бўладими? Қандай чора кўриш керак?..
  • Ўғил набирам 3 ёшда. Оёқларининг иккала тиззаси бир бирига яқинлашиб қолябди. Юрганида тиззадан пастида бурчак пайдо бўлади. Қандай тавсия берасиз?..

Бу саволлар азиз фарзандларининг дардига даво излаган жонкуяр ота-оналардан келган. Ҳеч кимнинг жигарбанди касал бўлмасин экан. Аммо дарддан қочиш, чекиниш эмас, унга қарши самарали курашиш керак.

Ортопед-травматолог, тиббиёт фанлари номзоди, малакали шифокор Абдухалил Хўжанов ўз умрини ана шу шарафли ишга бағишлаган. Бугун «Xabar.uz» ахборот таҳлилий портали муштарийлари шифокорнинг маслаҳатларидан баҳраманд бўладилар ва ўз саволларига жавоб оладилар. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг