Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қўқонлик «пулфуруш»нинг уйидан қалбаки 315,5 млн сўм ва 120 минг АҚШ доллари чиқди

Қўқонлик «пулфуруш»нинг уйидан қалбаки 315,5 млн сўм ва 120 минг АҚШ доллари чиқди

Фото: ДХХ

Қўқонда қалбаки пул сотувчиси қўлга олинди. ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси Қўқон шаҳар бўлими ходимлари маҳаллий фуқаро қалбаки пулларни муомалага киритиш билан шуғулланаётганлигини аниқлашган.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қўқон шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс (2003 й.т.) 50 млн сўм миқдоридаги қалбаки пулни «шартли харидор»га ҳақиқий 8 млн сўмга сотаётганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилганида 50, 100 ва 200 минг сўмлик жами 315,5 млн сўм миқдоридаги қалбаки купюралар ҳамда жами 120 минг АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки 100 АҚШ доллари купюралари топилиб, тегишли тартибда олиб қўйилган.

Сохта пуллар сотувчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу қалбаки пулларни унга етказиб берган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг