Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда дори-дармонлар нархи 40-60 фоизгача арзонлашади

Ўзбекистонда дори-дармонлар нархи 40-60 фоизгача арзонлашади

2026 йил 1 мартдан бошлаб аҳоли учун дори воситалари нархлари 40-60 фоизгача пасайтирилади. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги расмийси маълум қилди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткичга 2 минг номдаги импорт дориларига референт нархлар белгиланиши, дистрибюторлар устамаларининг қисқартирилиши ҳамда соҳага 392 миллион доллар миқдоридаги (ўтган йилга нисбатан 2,3 баробар кўп) инвестицияларнинг жалб этилиши орқали эришилган.

Шунингдек, йил якунига қадар яна 4 минг номдаги дори воситалари нархини тушириш ва маҳаллий корхоналарда технологиялар трансфери асосида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш режалаштирилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг