Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Республикамизда умумхалқ ҳашари бошланди

Республикамизда умумхалқ ҳашари бошланди

Шу йилнинг 18-19 март кунлари мамлакатимизда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланганди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, қишлоқлар, маҳаллалар, ташкилот ва муассасаларда бугун эрта тонгдан барча ҳамжиҳатликда ободонлик ишларига киришишган, дея хабар берди «ЎзА».

Ҳашар кунлари 44 минг гектарга яқин майдонни ободонлаштириш ва тозалаш, 27 минг километрга яқин узунликдаги ариқ ва лотокларни тозалаш, 8 мингдан ортиқ қабристон, 760 дан зиёд зиёратгоҳ ва қадамжоларни ободонлаштириш, тартибга келтириш, 18 миллионга яқин дарахтни оқлаш ва уларга шакл бериш, шу билан бирга, 12 миллионга яқин манзарали, 10 миллиондан ортиқ мевали кўчат, 14 миллиондан ортиқ гул кўчати ўтқазиш режалаштирилган.

Кам таъминланган оиланинг уй-жойларини ҳашар йўли билан таъмирлаш ва тартибга келтириш, эҳтиёжманд оила, ногирон ва ёлғиз қариялар, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг