Россияда кампирни қутқараман деб ёнғин ичида қолган самарқандлик йигит реанимацияда ётибди

Россияда кампирни қутқараман деб ёнғин ичида қолган самарқандлик йигит реанимацияда ётибди

Фото: «Спутник»

Шу кунларда ижтимоий тармоқлар орқали бир аёлнинг шифохонада оғир аҳволда ётган укаси ҳақида сўзлаб берган видеороликлари тарқалди. Айни дамда у аёл  укасини қутқариш учун Россияга келган.

Унинг айтишича, жабрланган Нуриддин Қирғизовнинг асли келиб чиқиши Самарқанддан бўлиб, Москва вилоятининг Пушкин туманида, Софрино қишлоғи яқинида ишлаган.

Нуриддин кечга яқин кўчага чиққан ва ёнғин ичида қолган уйни кўрган. Уй ичида эса кекса аёл бўлган. Уни қутқариш учун Нуриддин ичкарига кирган.

Ҳозирда йигит Пушкин шаҳридаги шифохонанинг реанимацион бўлимида шифокорлар назоратида ётибди. У сунъий вентиляция (шамоллатиш) сабаблигина тирик. Бу аҳволда уни Ўзбекистонга олиб кетиш жуда хавфли.

Москвадаги куйиш марказининг мутахассислари йигитни даволаш учун 2 миллион рубль кераклигини айтишмоқда. Ҳозир унинг опаси мазкур маблағни топиш учун ёрдам сўраб қатор хайрия ташкилотларига мурожаат қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг