Саёҳат қилинг ва кешбек орқали пул ишланг!

Президентнинг 2022 йил 30 апрелдаги “Ички туризм хизматларини диверсификация қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 232-сон Қарорига мувофиқ, Туризм қўмитаси ҳамда Солиқ қўмитаси томонидан кешбек тизими жорий этилди.
Ўзбекистонда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг!” акцияси доирасида Cashback Tourist платформаси ишга туширилди, бунинг натижасида эндиликда маҳаллий сайёҳлар республика бўйлаб саёҳат қилиш учун сарфлаган харажатларининг 15 фоизидан 50 фоизигача бўлган қисмини қайтариб олишлари мумкин.
Бунинг учун Сиз:
– “Солиқ” мобил иловасини юклаб оласиз;
– Мобил илова хизматидан фойдаланиш учун FaceID орқали шахсингизни тизимда тасдиқлайсиз;
– Саёҳат йўналишини ва бошланиш санасини танлайсиз;
– Кешбекларни йиғиш учун сиз авиа, темир йўл, автобус билетларини ҳамда мехмонхоналар ва маданият ташкилотларининг фискал чекларини (QR код) сканерлаш орқали иловага киритасиз;
– Саёҳатдан сўнг "Саёҳатни тугатиш" тугмасини босасиз ва йиғилган кешбек суммаларини шахсий пластик картасига ўтказасиз.
Саёҳат харажатларини қайтариш ҳар бир туристга қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
– авиақатнов орқали бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
– темир йўлда ёки автобусда бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
– жойлаштириш воситасида тунаб қолиш харажатининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
– театр, музей, цирк ва бадиий галереяларга ҳар бир ташриф чиптаси нархининг 50 фоизи, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда кешбек кайтарилади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу имконият шаҳсий транспорт ёки такси хизматларидан фойдаланишда амал қилмайди ва бир чоракда бир марта саёҳат учун тақдим этилади!
Сарфланган маблағларни ҳисобга олишни бошлаш учун фойдаланувчи транспорт хизматларидан, турар жой биноларидан фойдаланиш ва маданий мерос объектларига кириш учун берилган квитанцияларни (ҚР кодларини) сканерлаши керак. Барча чеклар киритилгандан сўнг, тўпланган нақд пул суммаси автоматик тарзда ҳисоблаб чиқилади ва белгиланган муддатда иштирокчининг шахсий пластик картасига ўтказилади.
Дастур шартлари ҳақида батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси веб-сайтида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг (71) 202-32-82 ва 1198 телефон рақамлари орқали билиб олишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ушбу имконият шахсий транспорт ёки такси хизматларидан фойдаланишда амал қилмайди ва бир чоракда бир марта саёҳат учун тақдим этилади!
Ўзбекистон бўйлаб ҳам саёҳат, ҳам тижорат!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter