Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳарорат 10 даражагача илиши кутилмоқда
Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилояти шимолий ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter