Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сергели туманига ҳоким тайинланди

Сергели туманига ҳоким тайинланди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокими Раҳмонов Бахтиёр Султонович Олмазор тумани ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, Ҳусанов Нозим Бахтиёрович Сергели тумани ҳокими лавозимига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Нозим Хусанов 1976 йил Тошкент вилояти, Зангиота туманида туғилган. Тошкент автомобиль-йўллар институти (1997) ва Тошкент молия институти (2002) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси (2007) тамомлаган.

Хусанов Нозим Бахтиёрович 2014-2016 йилларда «Микрокредитбанк» очиқ акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси, 2016-2017 йилларда эса Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг