Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Судьяларнинг маоши ошди

Судьяларнинг маоши ошди

Фото: «Xabar.uz»

«Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони эълон қилинди. Фармон матни «ЎзА»да эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2018 йил 1 августдан бошлаб:

  • Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра судлар, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорда қўлланилади;
  • малака даражаси ва мансаб даражасига эга бўлганларга 50 фоиз миқдорида устама тўланади;
  • кўп йиллик хизматлари учун, лавозим маошларига (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) устамалар ҳамда малака даражаси ва мансаб даражаси учун қўшимча ҳақ миқдорлари адлия органлари ходимлари учун белгиланган миқдорларга тенглаштирилади.

Ушбу банднинг амал қилиши давлат органлари ва ташкилотларидаги лавозимларга белгиланган тартибда, шу жумладан, ушбу Фармон кучга киргунга қадар сайланган ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан тайинланган, шунингдек, судьялик малака даражаларига эга судьяларга ушбу давлат органлари ва ташкилотларида назарда тутилган барча устамалар ва қўшимча ҳақларни сақлаб қолган ҳолда татбиқ этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг