Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сунъий равишда фарзанд кўришга ислом динида муносабат қандай?

Сунъий равишда фарзанд кўришга ислом динида муносабат қандай?

— Буюк Британия шу пайтгача инсон геномини сунъий равишда ўзгартириш орқали учта ота-онадан фарзанд дунёга келтиришни қонунийлаштирган ягона давлат эди. Ушбу давлат олимларининг айтишича, бу амалиёт болаларнинг ирсий касалликлар билан туғилишининг олдини олиш учун қилинар экан. Яқинда ОАВ Мексика ва Украинада ҳам бу борада тажрибалар ўтказилаётганини маълум қилди. Шу ҳолатга шариатимиз нуқтаи назаридан изоҳ берсангиз.

— Бу нарса динимизда аниқ белгилаб қўйилган. Бола фақат ота-онадан дунёга келиши керак. Учинчи кишига эҳтиёж йўқ. Бегонанинг фарзанд бино бўлишидаги иштирокига мутлақо рухсат йўқ.

Аёл киши фақат ўзининг шаръий никоҳдаги эридангина фарзанд кўриши мумкин.

Шариатда керакли билимни эгаллашда асло тортинмаслик лозим. Шу боис ўқувчиларимизга яна бир масала хусусида ҳам айтиб ўтсак.

Бугунги тиббиётда сунъий урчитиш амалиёти қўлланилмоқда. Бу ҳақда динимизда аниқ кўрсатма берилган. Мусулмонлар бу усулдан фойдаланишлари жоиз, фақат бир шарт билан: шаръий никоҳдаги эр ва хотин иштирокида амалга оширилмоғи лозим.


Саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансур жавоб берди.

«Маънавий ҳаёт» журналидан олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг