Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Термизда поликлиника ишчиси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Термизда поликлиника ишчиси ис газидан заҳарланиб вафот этди

20 февраль куни Термиз шаҳрида яшовчи, кўп тармоқли поликлиниканинг қозонхонасида ишловчи Ж.Х. иш жойида ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида маълум қилинди.

Мазкур воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, янги йил арафасида Зангиота туманидаги «Ўрикзор» маҳалласида ис гази туфайли 4 ёшдан 14 ёшгача бўлган 5 нафар қиз вафот этганди.

Ис газидан заҳарланиш муаммоси республика даражасига чиқиб, ҳукумат топшириғига биноан, ҳозирги транспорт вазири Очилбой Раматов бошчилигида шахсий уйларда иситиш печлари ва иситиш тизимларини текшириш ва назорат қилиш бўйича ҳукумат комиссияси ҳам тузилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг