Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ИИББ 2 йилдан бери бир фуқаронинг мурожаатини ҳал қилиб бермаяпти

Тошкент шаҳар ИИББ 2 йилдан бери бир фуқаронинг мурожаатини ҳал қилиб бермаяпти

Фото: «Xabar.uz»

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталига фуқаролардан мурожаатлар келиши давом этмоқда. Бир фуқаро 2 йилдан бери фирибгарлик қурбони бўлгани, Тошкент шаҳар ИИББ эса ушбу муаммони ижобий ҳал этолмагани ҳақида мурожаат келиб тушди.

«2016 йил сентябрь ойида Болтаев Суннатилла исмли шахс алдов ёки ишончимни суиистеъмол қилиш йўли билан фирибгарликка қўл урди ва 15 миллион сўм пулимни олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборди.

Бу борада 2017 йил июнь ойида Тошкент шаҳар ИИББга расман ариза билан мурожаат қилдим ва шу одамни топиб беришларини сўрадим. Орадан 2 ойча вақт ўтиб, мени мурожаатим бўйича Шайхонтоҳур туман ИИБга чақиришди. Айтишларича, аризам қолиб, менга шу пулни олиб беришда ёрдам қилган ва олиб беролмаган участка нозирига нисбатан хизмат текшируви ўтказишаркан. Тошкент шаҳар ИИББдан шундай хат келган экан (хатни кўрсатишган).

Шундан сўнг Ички ишлар вазирининг виртуал қабулхонасига мурожаат йўлладим. Ушбу масалани ҳал қилишда Тошкент шаҳар ИИББни аралаштирмасдан, ўзинглар ҳал қилиб беринглар, дедим. Лекин ИИВдагилар ҳам яна қайта ИИББга туширган. ИИББдагилар эса бу қарз, фуқаролик муаммоси деб мурожаатни ёпиб қутулишмоқда.

Агар шунчалик қийин бўлса, менга шу одамни топиб беришсин. Пулларимни ўзим ундираман. Топиш ваколатим кенгроқ бўлганида сизларга ёзиб ўтирмасдим», дея мактубини якунлайди фуқаро.

«Xabar.uz» бу мавзуга расмийлардан жавоб кутиб қолади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг