Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент халқаро конференциясида «Толибон» хизматидан фойдаланиш таклиф этилди

Тошкент халқаро конференциясида «Толибон» хизматидан фойдаланиш таклиф этилди

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуcида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси давом этмоқда.

Халқаро конференцияда Марказий Осиё бўйича эксперт Аркадий Дубнов «Толибон» хизматидан фойдаланиш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

«Бугунги конферецияга Россиядан бир гуруҳ вакиллар келганмиз. Биз анжуман қандай натижа беради деган савол атрофида баҳс мунозаралар қиляпмиз. Бир гуруҳ дўстларимиз Тошкентда ўтаётган бу анжуман сал вақтлироқ ташкил этилди, Афғонистон ҳали бунга тайёр эмас демоқда.

Мен эса уларга қарши айтдимки, бундай ҳаракатлар қачон натижа беришини олдиндан билиб бўлмайди, лекин қайси биридир албатта самара бериши шубҳасиз. Барчамиз «Толибон» ҳаракатидан вакиллар келишини кутган эдик, лекин келишмади. Буни ҳам табиий ҳол сифатида қабул қилиш керак, чунки уларнинг ҳаракатлари ва йўналишлари кўп. Энг муҳими, ҳал қилувчи куч кимда экани ҳамон аниқлангани йўқ.

Кўпчиликнинг хабари бор, Туркманистон газини Афғонистон орқали Ҳиндистонга ўтказиш борасидаги лойиҳа асосида қувурлар тармоғи барпо этилмоқда. Бунда «Толибон» ҳаракати вакиллари трассани қўриқлашга жалб этилса, ўртада келишувга эришиларди деган фикрдаман. Улар ўзларини манфаати учун ҳам тинчликни сақлашга ва уни таъминлашга мажбур бўларди.

Айни вақтда Афғонистондаги муносабатлар Ўзбекистоннинг дипломатик маҳоратига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Агар ўзаро манфаатли ана шундай йўл топилса, ишонаманки конференция самарали ва тарихий бўлади», — дея таклиф билдирган Аркадий Дубнов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг