Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диққат! Тошкентдаги бир қатор кўчаларда машина ҳаракати тўхтатилади

Диққат! Тошкентдаги бир қатор кўчаларда машина ҳаракати тўхтатилади

Фото: «Zamin.uz»

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ байрам кунлари барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланиши режалаштирилаётган кўчаларни эълон қилди.

Унга кўра, 2018 йил 20-22 март кунлари соат 06:00 дан 21:00 гача қуйидаги кўчаларда машиналар ҳаракати чекланади:

— Кўргазма кўчаси — КХАЙ кўчасидан Корхожи ота кўчасига қадар;

— Сандиққўрғон 4-тор кўчаси — КХАЙ кўчасидан Корхожи ота кўчасига қадар;

— Сандиққўрғон 3-тор кўчаси — КХАЙ кўчасидан Корхожи ота 1-тор кўчасига қадар;

— А.Пўлат кўчаси — Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасига қадар;

— Уста Ширин кўчаси — Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасига қадар;

— Корхожи ота 1-тор кўчаси — Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасига қадар;

— Корхожи ота кўчаси — Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасига қадар;

— Лабзак кўчаси — Қодирий кўчасидан Зулфияхоним кўчасига қадар;

— А.Қодирий кўчасидан Лабзак кўчасига тушиш йўли.

Шунингдек, 2018 йилнинг 20-22 март кунлари байрам тадбирлари ўтказиладиган маданият ва истирохат боғларига туташ кўчаларда халқ сайли вақтида вазият тақозо этганда транспорт воситаларининг қатнови вақтинча тўхтатилиши режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг