Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ургутлик «Аҳмадбой» фуқарони 580 минг долларга чув туширди

Ургутлик «Аҳмадбой» фуқарони 580 минг долларга чув туширди

Фото: «Thegreenhead.com»

Ўзбекистонда бир фуқаро иккинчисини 580 минг АҚШ долларига чув туширди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати берган маълумотга асосланиб, «Sputnik» хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, воқеа Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 2017 йил декабрь ойида содир бўлган. Номаълум шахс 1982 йилда туғилган И.М.га Хитой ва БААнинг Дубай шаҳрига қуритилган майиз маҳсулотларини экспорт қилиш орқали даромад олишни таклиф қилиб, ундан 580 минг АҚШ долларини олиб воқеа жойидан яширинган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Ургут тумани Вағашти қишлоғида яшовчи, 1983 йилда туғилган Ҳ.И. содир этгани аниқланган.

«Эслатиб ўтамиз, молиявий пирамида асосчиси — тошкентлик Аҳмадбойнинг кирдикорлари фош қилингач, Ўзбекистонда одамларни пулга чув туширадиган «шоввоз»ларга халқ орасида «Аҳмадбой» лақаби берилмоқда», — деб ёзади «Sputnik» нашри.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати фуқароларни эҳтиёт бўлишга, фирибгарларнинг найрангига учмасликка тез-тез  даъват қилиб келса-да, катта миқдордаги пулларини товламачиларга ўз қўллари билан топшираётган фуқаролар ҳамон топилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг