Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ургутнинг «Ипак йўли» (видео)

Ургутнинг «Ипак йўли» (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Ургутликлар ўз бозорларини «Жаҳон бозори» дейишади. Кўп ҳам «жаҳон бозори» бўлмаса-да, камида саккиз вилоятнинг одами шу бозордан савдо қилади. Бир сабаби бозордаги арзончилик бўлса, иккинчи сабаби бозорда ўғри йўқ, аравача судрайдигани ҳам бировнинг ҳақига хиёнат қилмайди.

Энди бозори «Жаҳон бозори» бўлгач, бу бозорга саккиз вилоятнинг одамини олиб келадиган йўл ҳам «Ипак йўли» бўлади-да. Бу «Ипак йўли» ипакдек майин, силлиқ, равон бўлса керак дейсиз-да?

Кошки...

Бу йўлнинг бошидан охиригача Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги киноларни олса бўлади. Замбараклар ва самолётлардан бир йўла бомбардимон қилинган кўчаларни суратга олмоқчи бўлган режиссёрлар ҳеч иккиланмасдан мана шу йўлга келаверсин! Бу йўлнинг исталган ерида бундай лавҳаларни олиш мумкин.

Таҳририятга шикоят қилган тумандаги Деҳқонобод қишлоғи аҳолисининг таърифлашича, ёз ойлари кўчада кўтариладиган чанг-тўзоннинг зўридан кўчанинг у юзидаги одам бу юзидаги одамни кўрмас эмиш. Кўзимиз билан кўргани ўша йўлдан – Тошкент — Термиз йўлидан Ургут шаҳригача бўлган йўлдан юриб кўрдик. Машинамиз «дод!» деб юборди. Йўлнинг аҳволини таърифлашга эса, очиғи, уялдик. Яхшиси, ўзингиз ҳам кўринг!

Каримберди Тўрамурод,
«Хаbar.uz»нинг махсус мухбири 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг