Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди (видео)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди (видео)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари.

Фото: «Xabar.uz»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари миллатимиз учун жон куйдирган, унинг таълимига, маърифатига асосий эътиборини, умрини тўлалигича сарфлаган халқимизнинг суюкли фарзанди эди.

18 февраль куни «Ўзбекистон 24» телеканали ҳамда Президент Матбуот хизматининг «Facebook»даги расмий саҳифаси орқали ушбу буюк шахс ҳаёти, илмий йўлига бағишланган ҳужжатли фильм эфирга узатилди.

Фильм яратиш бўйича ғоя муаллифи — Комил Алламжонов.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан янги қурилаётган масжидга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи берилиши ҳақида хабар берган эдик. 27 йилдан бери битмаётган масжид тарихи, қурилиш икки марта бошланиб, турли сабабларга кўра тўхтатиб қўйилгани ҳақидаям маълумот берилган эди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг