Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги петиция: Пенсия тайинлашни қайта кўриб чиқиш таклиф қилинди

Янги петиция: Пенсия тайинлашни қайта кўриб чиқиш таклиф қилинди

Фото: «Xabar.uz»

«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига янги петициялар жойлаштирилиши давом этмоқда. Жумладан, яқинда мактаб директорлари сайловини жорий этиш ҳақидаги петиция овозга қўйилгани ҳақида хабар бергандик.

Кеча, 5 июнь куни икки мурожаат Олий Мажлисда кўриб чиқилаётгани маълум қилинди. Ушбу мурожаатлар қисқа муддат ичида 10 000 дан зиёд овоз тўплаган.

Бугун, 6 июнь куни порталга «Нафақалар тайинлашни қайта кўриб чиқиш ҳақида» янги петиция овозга қўйилди.

Мурожаат муаллифининг ёзишича, қонунчилигимизда жамоа хўжалиги (эски колхозлар)да ишлаб, нафақага чиққан шахсларга давлат томонидан пенсия тайинлашда ноаниқликлар мавжуд. Яъни мазкур тоифадаги пенсионерларга пенсия тайинлаш вақтида иш стажини ҳисоблашда бироз адолатсизлик билан ёндашилмоқда. Хусусан, архив ҳужжатларига асосланган ҳолда жамоа хўжалигида ишлаган шахснинг 365 кунлик меҳнати бир йил ҳисобида кўрилмоқда. Натижада, агар жамоа хўжалиги аъзоси 25 йил ишлаган бўлса – 11 йил, 37 йил бўлган бўлса – 23 йил, 40 йил ишлаган бўлса – 25 йил ҳисоблаб чиқарилмоқда. Ажабланарлиси, ушбу муддатдан келиб чиққан ҳолда пенсия миқдори тайинланмоқда. Узоқ йиллар умрини жамоа хўжалиги ишига бағишлаган оддий одамларга шу йўсинда пенсия тайинланиши адолатдан бўлармикан?

«Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, жамоа хўжалиги (эски колхозлар)да ишлаб, нафақага чиққан шахсларга давлат томонидан тўланадиган нафақалар тизимини қайта кўриб чиқишни таклиф қиламиз»,– дейилади жамоавий мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, юртдошларимиз «Facebook» ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали ҳам порталда рўйхатдан ўтишлари ва овоз беришда иштирок этишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг