Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги тузилган «Ўзавтотранс»га катта имтиёзлар берилди

Янги тузилган «Ўзавтотранс»га катта имтиёзлар берилди

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 март куни «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, 2022 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга лизинг компаниялари ва халқаро ташувларни амалга оширувчи миллий ташувчилар Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилиб, харид қилинаётган юк автотранспорти воситаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ундириладиган йиғимлар тўловидан ҳамда асосий фаолияти автобусларда йўловчи ташишни амалга ошириш бўлган умумий фойдаланишдаги шаҳар йўловчи транспорти ташкилотлари ер солиғи тўловларидан озод этилди.

Шунингдек, «Ўзавтотранс» агентлиги бошлиғига автобусларда йўловчи ташиш (шу жумладан, халқаро) хизматини кўрсатувчи, юкларни автомобилда ташишлар ҳамда транспорт-логистика фаолиятини амалга оширувчи, тўхташ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва бошқа автомобиль транспорти соҳасида фаолият юритувчи унитар корхоналар шаклидаги мустақил махсус корхоналарни ташкил этиш ҳамда «Ўзавтотранс» агентлиги тузилмасидаги унитар корхоналарни бирлаштириш ва тугатиш ҳуқуқи берилди.

Бундан ташқари, «Ўзавтотранс» агентлиги ва унинг томонидан ташкил этиладиган янги махсус корхоналар асослаш эҳтиёжи мавжуд бўлганда техник-иқтисодий асослаш асосида 2023 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга:

— барча турдаги солиқлардан ва мақсадли давлат жамғармаларига ўтказиладиган мажбурий тўловлардан озод қилинади, бунда бўшаган маблағлар янгидан ташкил этиладиган махсус ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун мақсадли ишлатилиши;

— Ўзбекистон Республикасига белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган транспорт воситалари, бутловчи анжомлар ва эҳтиёт қисмлар, ускуналар, асбоблар ва приборлар, машиналар ва механизмлар, компьютер ва диагностика техникаси учун божхона тўловларидан озод этилади (божхонада расмийлаштирувлар учун йиғимлар бундан мустасно).

«Ўзавтотранс» агентлиги ва унинг томонидан ташкил этилаётган янги махсус ташкилотлар ўртасида, шунингдек, ташкилотларнинг ўзлари ўртасида қайтармаслик шарти билан топширилаётган ва қабул қилинаётган мол-мулк юридик шахсларнинг қўшимча қиймат ва даромад солиғи бўйича солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди.

«Ўзавтотранс» агентлиги ходимлари хизмат вазифаларини бажаришда идоравий формали кийим-бош кийиши белгиланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг