Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги йил кечаси Тошкентда катта мушакбозлик бўлади

Янги йил кечаси Тошкентда катта мушакбозлик бўлади

Тошкент шаҳрида Янги йил – 2018 йил 31 декабрдан 2019 йил 1 январга ўтар кечаси, соат 24:00 да катта мушакбозлик ташкил этилади.

Янги йил кечасининг «ёрқин томошалари» пойтахтнинг турли манзилларида амалга оширилади.

Асосий мушакбозликни Халқлар дўстлиги майдони, Бешёғоч майдони, Сеул ҳамда Бобур кўчаларида кузатиш мумкин бўлади.

Пойтахтликлар ва меҳмонлар байрам мушакбозлигини, шунингдек, Юнусобод туманида – Янги шаҳар кўчаси ва Янги Юнусобод кўчаси кесишмаси ҳамда Янги шаҳар ва Боғишамол кўчалари кесишмасида; Чилонзор туманида – Бунёдкор кўчаси ва Кичик Халқа автомобил йўли кўчаси кесишмаси, Бунёдкор йўли кўчаси ҳамда «Миллий» стадионининг Чилонзор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида жойлашган автомобиллар тўхташ жойида томоша қилишлари мумкин.

Янги йил мушакбозлиги томошалари Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг барча телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг