Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёғ ва ҳайвон оқсили қаришга таъсир кўрсатиши маълум бўлди

Ёғ ва ҳайвон оқсили қаришга таъсир кўрсатиши маълум бўлди

Фото: Новости

Ҳатто овқатланишдаги қисқа муддатли ўзгаришлар ҳам одамларнинг биологик ёшига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда Сидней университети олимлари томонидан Aging Sell журналида эълон қилинган хулосада айтилади

Тадқиқотда 65 ёшдан 75 ёшгача бўлган 104 киши иштирок этди. Кўнгиллилар ёғ, углевод ва ҳайвон оқсилини турли хил миқдорда истеъмол қилдилар. Тажриба тўрт ҳафта давом этди. 

Ўзгаришларни баҳолаш учун олимлар холестерин, инсулин ва C-реактив оқсил даражаси каби 20 дан ортиқ биомаркерлардан фойдаланганлар. Ушбу кўрсаткичлар асосида тадқиқотчилар биологик ёш деб номланувчи нарсани - тананинг ҳолатини ва қариш тезлигини акс эттирувчи кўрсаткични ҳисоблаб чиқдилар. 

Ёғ ёки ҳайвон оқсили истеъмолини камайтириш биологик ёшнинг пасайиши билан боғлиқлиги аниқланди. Энг сезиларли таъсир юқори углеводли, ўртача ёғли парҳез истеъмол қилган иштирокчиларда кузатилди. 

Муаллифлар натижалар ҳали ҳам дастлабки деб ҳисобланишини таъкидлайдилар, аммо тадқиқот шуни кўрсатадики, овқатланишдаги кичик ўзгаришлар ҳам қариш ва умумий соғлиқ билан боғлиқ кўрсаткичларга тезда таъсир қилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг