Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Замонавий Дубай меъмори (видео)

Замонавий Дубай меъмори (видео)

Шавкат Мирзиёев ва Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 26 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи доирасида Дубай шаҳрида БАА Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум билан музокара ўтказди.

Учрашувда Дубайнинг жадал ижтимоий-иқтисодий тараққиётига кўп жиҳатдан шаҳар ва амирлик ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактумнинг ғоялари кучли туртки бўлгани, яъни, буларнинг барчаси очиқлик ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш сиёсати туфайли экани эътироф этилди.

Дубай амири ҳақида охирги вақтларда ўзбек матбуотида ҳам кўплаб чиқишлар қилинмоқда. Давлат бошқарувида ярим асрлик тажрибага эга, 13 йилдан буён Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти ва бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими лавозимларида фаолият юритиб келаётган бу инсон ўзининг оламшумул лойиҳалари ва ақлбовар қилмас ишлари билан Дубайни инсоният илмий-техник тараққиётининг энг илғор ютуқларини ўзида мужассам этган шаҳарга айлантирди.


Мавзуга оид: Ўзбекистонда «Йил одами» бўлган инсон ҳақида нималарни биламиз?


Агар чин қалбдан истаса раҳбар ўзи кутганидан ҳам кўпини халқига бера олишига ҳаёти ва фаолияти билан яхши мисол бўла олган бу инсон Ўзбекистонда яқинда «Йил одами» деб топилганди. Ушбу ташаббусни илгани сурган Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум ҳақида видеоролик ҳам тақдим қилганди.

Дубай амири Шавкат Мирзиёевни ўзбек тилида қутлади

Шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум ҳазрати олийлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БААга давлат ташрифи ҳақида ўзининг «Твиттер»даги саҳифасида ўзбек тилида пост қолдирди.

«Биз Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига давлат ташрифи билан буюрганидан жуда ҳам мамнунмиз. Ушбу ташриф икки давлатимиз ўртасидаги алоқаларда янги саҳифани очиб беради», — деб ёзди Шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум.

Эътиборли жиҳати, Дубай амирининг «Твиттер»даги саҳифасида 9,56 млн. ўқувчиси бор.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу кунларда расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турибди. Ташриф доирасида умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг